Насрулло Саййид 1958 йилнинг 20 февралида Бухоро вилоятининг Вобкент тумани Буркут қишлоғида туғилиб, шу ерда вояга етди. У 1980 йили Самарқанд Архитектура ва Қурилиш Институтини битирди. Синфдоши Муқаддас опа билан умр йўлини боғлаган муаллифнинг икки ўғли ва уч қизи бор. Фарзандларининг ҳаммаси ўқимишли, олий маълумотли. Насрулло Саййиднинг публистистик мақолалари ва бадиий ижод намуналари ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб Ўзбекистондаги газета ва журналларда босила бошлаган. У 1990 йилнинг 1 ...